22.12.2023 15:20
1341
Луис Суарес «Интер Майами»га ўтди – Романо

Луис Суарес ва Лионел Месси яна бир жамоада бирга тўп сурадиган бўлди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, «Гремио» билан хайрлашган Луис Суарес фаолиятини «Интер Майами»да давом эттиради. Томонлар шартномани имзолаш арафасида ва тез орада бу ҳақда расман эълон қилинади.

Қайд этилишича, Суарес МЛС клуби билан бир ой олдин бир йиллик шартнома бўйича оғзаки келишувга эришган. 

Маълумот учун, 36 ёшли уругвайлик форвард жорий йил Бразилиянинг «Гремио» клубида 33 ўйинда 17та гол ва 11та ассистга муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, Месси ва Суарес «Барселона» сафида бир жамоада тўп сурган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар