22.12.2023 11:02
5320
Хави «Барса»нинг «Алмерия»га қарши 1-бўлимини «шармандалик» деб атади, Левандовскини алоҳида танқид қилди

Хави «Алмерия» билан ўйин танаффусида «Барселона» футболчиларини қаттиқ танқид қилди, деб ёзади Mundo Deportivo. 

Ла Лиганинг 18-турида каталонияликлар ғалаба қозонишди – 3:2. Жамоалар танаффусга 1:1 ҳисоби билан йўл олишганди.

Кийиниш хонасида «Барса» бош мураббийи футболчилар билан қаттиқ суҳбатлашди. У биринчи бўлимдаги ўйинни «шармандалик» деб атади ва футболчиларни ўйинга муносабатларини ўзгартиришга чақирди. 

Хавининг айтишича, футболчилар жонини беришлари керак, акс ҳолда улар ҳеч нарса ютишмайди. Мураббий тактикани тушунтираётганда доскага қўли билан урди. 

Хави индивидуал ҳолда Роберт Левандовскига эътирозларини билдирди. Кийиниш хонасида бўлган шахснинг сўзларига кўра, испаниялик мутахассис ҳеч қачон бунчалик жаҳлда гапирмаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар