22.12.2023 20:37
2217
Теглар
Анчелотти Вараннинг «Реал»га қайтишини истамоқда

Карло Анчелотти Рафаэл Вараннинг «Реал»га қайтишини маъқуллайди, дея хабар бермоқда As нашри.

Мадрид клуби жамоа марказий ҳимоячилари Эдер Милитао ва Давид Алабанинг тизза хочсимон пайлари узилиши оқибатида узоқ муддатга сафдан чиқиши сабабли уларнинг ўрнига янги ҳимоячи изламоқда. «Реал» кўриб чиқаётган номзодлар орасида Рафаэл Варан ҳам бор.

As хабарига кўра, Карло Анчелотти франциялик собиқ шогирдини Мадрид клубига қайтишини хоҳламоқда. Варан италиялик мураббий қўл остида 69 ўйинда майдонга тушган.

Қайд этилишича, клуб Вараннинг жамоага мослашиши учун вақт талаб этилмаслиги сабабли ҳам уни қайтириши мумкин, аммо футболчининг йиллик 15 миллион евро маоши клубга оғирлик қилиши мумкин. Рафаэл «Реал»дан «МЮ»га ўтишидан олдин испан клубида йиллик 8 миллион евро маош олган.

Аввалроқ, Рафаэл Варан ҳамда Каземиро «МЮ»дан Саудия Арабистони клубларига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, Варан Манчестер клубига 40 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар