21.12.2023 19:45
3511
Теглар
«Суперлига эшиклари биз учун ёпиқ». «МЮ», «Бавария», «Атлетико», «Севиля» Суперлига бўйича баёнот билан чиқди

Бир қатор топ-клублар Европа Иттифоқи суди қарорига қарамай, Суперлига лойиҳасига қайтмоқчи эмас.

«Манчестер Юнайтед» клуби бу борада биринчилардан бўлиб баёнот берди ва жамоанинг позицияси ўзгармаганини маълум қилди.

«Клуб позицияси ўзгармаган. Биз Европа футболи ривожи йўлида УЕФА билан ҳамкорликни маъқуллаймиз», - дейилади клуб хабарида.

«Суперлига эшиклари биз учун ёпиқ. Бу Европа футболи тизимига путур етказиш, биз миллий чемпионатларни заифлаштириш эмас, кучайтиришимиз керак», - дейилади Мюнхен клуби баёнотида.

Шунингдек, «Атлетико» ва «Севиля» клублари ҳам Суперлига бўйича баёнот бериб, клублар УЕФА ва Ла Лигани қўллаб-қувватлаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар