21.12.2023 16:00
2470
Теглар
Суперлига бош директори Европа судининг қарори ҳақида: «УЕФАнинг монополиясига чек қўйилди. Энди клублар ўз келажагини ўзи танлайди»

Суперлига бош директори Бернд Райҳарт Европа Иттифоқи судининг қарори бўйича фикрини билдирди.

Европа иттифоқи адлия суди бугун УЕФА ва ФИФАнинг Суперлига лойиҳасига қарши регламент ва қоидаларини ноқонуний деб топди.

«Биз рақобат қилиш ҳуқуқини қўлга киритдик. УЕФАнинг монополиясига чек қўйилди. Футбол озод бўлди. Клублар УЕФАнинг ҳар қандай санкциялари ва таҳдидларидан озод бўлишди, энди улар ўз келажагини ўзи танлайди», - дейди Суперлига бош директори Бернд Райҳарт.

Маълумот учун, ҳозирги кунга қадар фақатгина «Реал» ва «Барселона» Суперлига лойиҳасининг асосий ташкилотчилари сифатида турнирни ташкил этиш фикридан қайтмаган. «Ювентус» раҳбарияти бир қатор можаролардан кейин яқинда лойиҳани тарк этган бўлса, Европанинг бир қатор топ-клублари УЕФА ва маҳаллий федерацияларнинг тазйиқи остида турнирни тарк этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар