21.12.2023 18:08
4636
Теглар
Райхарт: «Суперлига трансляцияси бепул бўлади, клубларга катта даромад кафолатланган»

Европа Суперлигаси трансляцияси текинга бўлади, дея ваъда берди ташкилот бош директори Бернд Райхарт.

«Мухлислар учун Суперлиганинг барча ўйинларини текинга трансляция қиламиз. Клубларга эса катта даромад ва яхши фойда олиш кафолатланади», - дейди Райхарт.

Маълумот учун, ҳозирги кунга қадар фақатгина «Реал» ва «Барселона» Суперлига лойиҳасининг асосий ташкилотчилари сифатида турнирни ташкил этиш фикридан қайтмаган. «Ювентус» раҳбарияти бир қатор можаролардан кейин яқинда лойиҳани тарк этган бўлса, Европанинг бир қатор топ-клублари УЕФА ва маҳаллий федерацияларнинг тазйиқи остида турнирни тарк этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар