21.12.2023 12:23
1061
«ПСЖ» февралдан бери ўйнамаётган Кимпембе билан шартномани узайтирди

«ПСЖ» ҳимоячи Преснел Кимпембе биллан келишувни 2026 йилнинг 30 июнига қадар узайтирганини маълум қилди.

28 ёшли француз жароҳат сабаб февралдан бери ўйнамайди. 

Кимпембе 2005 йилдан буён Париж клуби тизимида. У жамоа билан илк профессионал шартномани 2015 йилда имзолаганди. 

Ҳимоячи парижликлар сафида 237та ўйин ўтказган ва 23та совринни қўлга киритган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар