21.12.2023 17:49
902
Теглар
Марат Бикмаев «Локомотив» бош менежери этиб тайинланди

Ушбу мавсум якунида футболчилик фаолияти билан хайрлашган Марат Бикмаев «Локомотив» клуби тизимида иш бошлади.

«Марат Бикмаев клуб раҳбарияти қарорига кўра, «Локомотив» ПФК бош менежери этиб тайинланди. Шу пайтгача ушбу лавозимда Тўлабек Акрамов ишлаб келаётганди.

Эндиликда «Локомотив»нинг барча ёшдаги жамоалари фаолиятини таъминлаш, клуб тизимидаги кадрлар сиёсатини олиб бориш Бикмаев зиммасидаги вазифа ҳисобланади», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, миллий жамоамиз собиқ ҳужумчиси «Локомотив» сафида мамлакат чемпионлиги ва кубогини қўлга киритган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар