21.12.2023 13:45
4294
Теглар
«Брентфорд» ҳужумчиси Тоуни Лондоннинг қайси клубини танлаши маълум

«Арсенал» Иван Тоуни учун курашда пешқадамлик қилмоқда.

Олдинроқ «Брентфорд» ҳужумчисига «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.

Тhe Independent хабарига кўра, 27 ёшли инглиз «тўпчилар» сафига қўшилишни истамоқда, чунки «Арсенал» бу мавсумда Премер-лига чемпионлиги учун курашиш имкониятига эга.

Ўз навбатида «Арсенал»нинг фикрича, январ ойида Тоуни билан шартнома имзоланиши «Манчестер Сити»нинг беқарор натижаларини ҳисобга олган ҳолда жамоанинг чемпионликка имкониятларини ошириши мумкин.

Таъкидланишича, узоқ вақтдан бери Тоуни учун асосий даъвогар ҳисобланган «Челси» январ ойида ўйинчиларини сотмасдан туриб унинг трансферини амалга ошира олмайди. 

Тахминларга кўра, «Брентфорд» форвард учун бонуслар билан бирга тахминан 80 млн евро сўрайди.

Эслатиб ўтамиз, Иван ҳозирда ўйинларга пул тикиш қоидаларини бузгани учун дисквалификация жазосини ўтамоқда. У 16 январдан майдонга қайтиши мумкин.

Тоуни ўтган мавсумда АПЛда 33 ўйин ўтказиб, 20та гол билан учинчи тўпурарга айланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар