21.12.2023 12:25
2730
Теглар
«2010 йилги «Барса» эмасмиз. Ё йиртқичлардек югурамиз ёки ҳеч нарсага эришмаймиз» — Хави жамоасини танқид қилди

«Барселона» бош мураббийи Хави Ла Лига 18-туридан ўрин олган «Алмерия»га қарши ўйиндан (3:2) сўнг жамоасини танқид қилди. 

«Биринчи бўлимни мураббий сифатида қабул қила олмайман. Бизда руҳ бўлиши керак. 

Ё йиртқичлар каби югурамиз ёки муваффақиятга эриша олмаймиз. Биз 2010 йилдаги «Барса» эмасмиз. Совринларни бизга яккакурашларда ғалаба қозонадиган, тажовузкор, юқори босим ўтказадиган руҳи бор жамоа олиб келган.

Биринчи бўлимда бор кучимизни бермадик ва мухлислар асабийлашиб, ҳуштакбозлик қилишди. Ё бор кучимиз билан ишлаймиз ёки ҳеч нарсага эришмаймиз. Агар ўйин орқали бирор нарсага эришмасак, характер орқали уддалашимиз керак.

Жамоам ҳақида қайғураман. Бор кучини берадиган, қалби бор жамоани кўрмоқчиман. Бизда 2010 йилги «Барса»нинг даражаси йўқ. Буни унутиш керак. Ҳатто индивидуал томонлама ҳам.

Бизда руҳ бор, тажовузкорлик эса... Ўтган йили 200 марта тўпни олиб қўйганмиз, бу йил бундай нарса йўқ. Агар боримизни бермасак, муваффақиятга эриша олмаймиз.

Биз тарихдаги энг зўр «Барса» эмасмиз, майдонда ишлашимиз керак. Бу сир эмас. Ла Лига ва Суперкубокни алоҳида футболчи бўлиб эмас, жамоа сифатида ютганмиз. Бу — менинг жавобгарлигим.

Ҳуштакбозликни тушунаман, бу — нормал ҳолат. Бу менга ёқмайди, футболчиларни ҳам, мухлисларни ҳам тушунаман. Яхши ўйнай оласиз, ўйинни назорат қиласиз, лекин 0:3 ҳисобида мағлуб бўласиз... Лекин клуб ва рамзга ҳурмат учун руҳият беришингиз керак. Аммо биринчи бўлимда бундай бўлмади», — дея Хавининг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар