20.12.2023 10:12
1195
Ҳоланд — ВВС талқинига кўра йил спортчиси, Гвардиола — йил мураббийи, «Ман Сити» — йил жамоаси

ВВС Эрлинг Ҳоландни йилнинг энг яхши спортчиси деб топди.

Норвегиялик 23 ёшли форвард 2022/23 йилги мавсумда «Манчестер Сити» билан треблга эришди. 

Соврин учун америкалик гимнастикачи Симона Байлс, «Барселона» аёллар жамоаси аъзоси Айтана Бонмати, теннисчи Новак Жокович, Жанубий Африка регби жамоаси сардори Сия Коласи ва «Формула-1» бўйича жаҳон чемпиони Макс Ферстаппен ҳам даъвогар эди. 

2022 йилда соврин Аргентина миллий жамоаси билан жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан Лионел Мессига насиб этганди.

ВВС энг яхши клуб сифатида Ҳоланд ўйнайдиган «Ман Сити»ни, энг яхши мураббий сифатида эса ушбу жамоани бошқарадиган Хосеп Гвардиолани эътироф этди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар