20.12.2023 22:07
853
Теглар
Неймар Америка кубоги-2024ни ўтказиб юборади

Неймар 2024 йилги Америка кубогини ўтказиб юборади. Бразилиялик ҳужумчи турнир стартигача жароҳатидан тиклана олмайди.

ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидаги Уругвайга қарши октябр ойидаги ўйинда (0:2) жароҳат олган Неймар хочсимон пайларининг узилгани сабабли 2024 йилги турнирни ўтказиб юборади. Бу ҳақда Бразилия миллий жамоаси шифокори Родриго Ласмар маълум қилган.

«Неймар келаси йилнинг август ойларида сафга қайтиши мумкин. Бунгача у ўйнашга тайёр бўлмайди. Унинг 9 ойдан олдинроқ қайтиши ҳақидаги гапларга жуда эрта. У жароҳатидан тўлиқ тикланганидан кейингина энг юқори савиясида ўйнай олиши мумкин», - дейди Неймарни операция қилган шикофор.

Маълумот учун, «Ал-Ҳилол» ҳужумчиси Америка кубогини бирор марта ҳам қўлга киритмаган. Турнир 2024 йилнинг ёзида бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар