20.12.2023 13:45
2391
Теглар
Менди 10 кунга, Анчелотти Алабанинг ўрнига жалб қилмоқчи бўлган «Кастилия» ҳимоячиси 3 ойга сафдан чиқди

«Реал»нинг икки қанот ҳимоячиси Ла Лига 18-турида «Алавес»га қарши ўйнамайди.

Чап қанот ҳимоячиси Ферлан Менди енгил жароҳат сабаб тахминан 10 кун майдонга туша олмайди, дея хабар беради The Athletic. 

Шунингдек, ўнг қанот ҳимоячиси Даниэл Карвахал ҳам «Алавес»га қарши баҳсгача тикланмайди. 

Мадрид клуби бош мураббийи Карло Анчелоттининг бу борадаги муаммолари ортиб бормоқда. Италиялик мутахассис мавсум охиригача сафдан чиққан Давид Алаба ўрнига «Реал Кастилия»дан Марвелни жалб этмоқчи эди, аммо ёш ҳимоячи ҳам жароҳат олди ва 3 ойни ўтказиб юборадиган бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар