20.12.2023 12:09
1323
Теглар
Куртуа жароҳат сабаб Евро-2024ни ўтказиб юборишини эълон қилди

«Реал»нинг белгиялик дарвозабони Тибо Куртуа ёзда бўлиб ўтадиган Евро-2024ни ўтказиб юборишини маълум қилди. 

«Жароҳатим туфайли мен учун Европа чемпионати бўлмайди. Аввал 100 фоиз тикланишим керак, аммо ҳозирча қайтиш санасини белгиламаслик яхшироқдир. Насиб қилса, май ойида бир ўйин ўтказишим мумкин. Лекин катта турнирга 100% тайёр бўлишнинг иложи йўқ.

Менимча, миллий жамоа ҳақидаги гапларга дарҳол ойдинлик киритганим маъқул. Мен 80% жисмоний тайёргарлик билан ўйнамайман, чунки бизда бошқа яхши дарвозабонлар бор. Мен четга чиқиб, июн ойида жамоага мухлислик қиламан. Ғалаба қозонамиз, деган умиддаман», — деди 31 ёшли посбон. 

Эслатиб ўтамиз, Куртуа август ойида тиззасидан олган жароҳати туфайли ушбу мавсумни ўтказиб юбормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар