20.12.2023 10:51
2733
Гвардиола: «Финалга режа? Ухлаш, ухлаш ва яна ухлашдир»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати яримфиналида «Урава Ред» устидан қозонилган ғалабадан (3:0) сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Финалга режа? Режа — ҳозир ухлаш, ухлаш ва яна ухлашдир! Бизнинг режамиз — шу. Дам олишимиз керак. Рақиб қўшимча бир кун дам олган. 

Барчамиз бирга овқатланамиз ва футболчилар бу соврин клубга қанчалик муҳимлигини билишлари учун муҳит яратамиз.

Бу турнирга келиш учун сиз ажойиб ишларни қилишингиз керак, масалан, Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлиш. Балки, бу финал ўйинчиларимиз учун турнирда ягона бўлиб қолар. 

Эртага «Флуминенсе»нинг ўйинларини кўришни бошлаймиз ва кейин яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ҳали ҳеч нарса ютганимиз йўқ.

«Манчестер Сити» бу турнирда илк бор қатнашмоқда. «Флуминенсе«га қарши финал клубда йўқ соврин сари сўнгги қадамдир. Шундай экан, ғалаба қозонишга уринамиз», — дея «шаҳарликлар» устозининг сўзларини келтиради клуб расмий сайти. 

«Ман Сити» — «Флуминенсе» баҳси 22 декабр куни ўтказилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар