20.12.2023 19:36
4505
Теглар
Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўртоқлик ўйинида ҳам Марокашга ютқазди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда Марокашга қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Кейинги йил Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Хосе Венансио Лопес шогирдлари Африканинг икки карра чемпионига қарши паркетга тушиб, кичик фарқ билан мағлуб бўлди – 1:2. 

Қайд этиш жоиз, шу куни жароҳат сабабли аксарият етакчилар миллий жамоамизга ёрдам бера олишмади.

Ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйин 18 декабр куни ўтиб, рақиб жамоа 6:2 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Футзал. Ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон – Марокаш – 1:2

Голлар: Илҳомжон Ҳамроев 14 — Идрис Эл Фенни 5, Отман Боумезу 6.
Ўзбекистон: 12. Элмуродов, 4.Ихтиёр Ропиев, 5. Ф.Ботиров, 6.Илҳомжон Ҳамроев, 11.Шаҳрам Фахриддинов.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар