Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.
Суперлига
«Навбаҳор» — «Нефтчи»
Суперлиганинг 26-тури доирасидаги «Навбаҳор» — «Нефтчи» учрашувининг 78-дақиқасида «Навбаҳор» футбол клуби футболчиси Игнатий Нестеров учрашув тўхтатилган вақтда техник зонани тарк этиб, майдонга чиққанлиги ҳамда тартибсизлик вужудга келтиргани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Игнатий Нестеровга (Навбаҳор) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.
«Навбаҳор» — «Нефтчи»
Суперлиганинг 26-тури доирасидаги «Навбаҳор» — «Нефтчи» учрашуви давомида «Навбаҳор» футбол клуби вице президенти Отабек Саматов техник зона ҳамда майдонга чиқиб, провакацион ҳаракатлар қилгани қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Отабек Саматовга (Навбаҳор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.
ОКМК — «Насаф»
Суперлиганинг 26-тури доирасидаги ОКМК — «Насаф» учрашувининг 83-дақиқасида ОКМК футбол клуби футболчиси Санжар Турсунов рақиб ўйинчисининг юз қисмига қўли билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Санжар Турсуновга (ОКМК) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.
Суперлиганинг 25-тури доирасидаги «Турон» — «Андижон» учрашувининг 37-дақиқасида «Турон» футбол клуби футболчиси А.Айсаров тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Асилбек Айсаровга (Турон) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.
ОКМК — «Турон»
Суперлиганинг 24-тури доирасидаги ОКМК — «Турон» учрашуви якунлангандан сўнг, «Турон» футбол клуби шифокори A.Сотиболдиев бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка кўрсатилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Адҳамжон Сотиболдиевга (Турон) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.
«Олимпик» — «Навбаҳор»
Суперлиганинг 25-тури доирасидаги «Олимпик» — «Навбаҳор» учрашувининг 90+8-дақиқасида «Навбаҳор» футбол клуби футболчиси Лука Чермел тўп учун курашиш вақтида қўлининг тирсаги билан рақиб ўйинчисининг юз қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Лука Чермелга (Навбаҳор) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.
«Турон» — «Андижон»
Суперлиганинг 25-тури доирасидаги «Турон» — «Андижон» учрашуви якунлангандан сўнг «Турон» футбол клубининг бош мураббийи Ёрқин Назаров ўйиндан кейинги матбуот анжуманида тасдиқланмаган, нотўғри маълумотлар бергани қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Ёрқин Назаровга (Турон) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.
«Суперлига ва Про лига регламенти»нинг 10.18-бандида Суперлига клуби мусобақада футболчининг функционал ҳолатини масофадан туриб маниторинг қилиш имконини берувчи мосламадан фойдаланиш ҳамда бу борадаги хисоботни ЎФА учун тақдим этиши кераклиги белгиланган. Аниқланишича, 2023 йилги Суперлига мусобақасида иштирок этган «Андижон», «Навбаҳор», «Бунёдкор», «Металлург», «Бухоро», «Нефтчи» футбол клублари мазкур мосламани харид қилган бўлсада, белгиланган ҳисоботни ЎФАга тақдим этмаган. Шунингдек, ОКМК ва «Насаф» футбол клублари ушбу мосламани харид қилмаган ва белгиланган талабни умуман бажармаган. ЎФА Интизом кодексининг 5.22-бандига асосан регламент талабларини бажармагани учун мазкур футбол клубларига нисбатан жарима интизом чорасини қўллаш белгиланди.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, «Андижон», «Навбаҳор», «Бунёдкор», «Металлург», «Бухоро» ва «Нефтчи» ОКМК ва «Насаф» футбол клубларига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.