20.12.2023 16:09
2234
Теглар
Эндрик: «Реал»да ЕЧЛни 5 марта, Ла Лигани 10 бор ютишни хоҳлайман» 

Эндрик «Реал» билан қанча соврин ютишни ҳоҳлашини айтди.

Бразилиялик форвард келаси ёзда, 18 ёшга тўлганда Мадрид клубига ўтади. 

«Менинг орзуйим доим «Реал» бўлган. Чунки болалигимдан отам ҳамиша шу клубга мухлислик қилган, мен ҳам.

Ҳозир 17 ёшдаман ва «Палмейрас» билан 4та соврин қўлга киритдим. Бундан жуда фахрланаман.

«Реал»да мен Чемпионлар Лигасида 5 марта ва Ла Лигада 10 бор ғалаба қозонишни истайман», — дейди бразилиялик ҳужумчи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар