20.12.2023 20:46
2135
Теглар
Анчелотти Алабанинг жароҳати ҳақида: «Реал»га мос ўйинчи топсак, уни ўз сафимизга қўшиб оламиз»

Карло Анчелотти «Реал» қишда янги футболчи сотиб олиши мумкинлигини маълум қилди.

Мадрид клуби мавсум бошида тизза хочсимон пайлари узилиши сабабли Тибо Куртуа ва Эдер Милитаони узоқ муддатга йўқотган бўлса, яқинда Давид Алаба ҳам сафдан чиқди.

«Раҳбарият билан бу масалада гаплашган эдик. Вазиятни яқин кунларда баҳолаймиз. Ҳали вақтимиз бор, чунки трансфер ойнаси 31 январда ёпилади. Биз энг яхши вариантни излаяпмиз.

Ҳозир мавсумнинг энг қийин палласи. «Реал»га мос ўйинчи топсак, уни ўз сафимизга қўшиб оламиз.

Тчуамени ҳимоя марказида? У буни хоҳламайди, худди Камавинга қанотда ўйнашни истамагандек. Аммо энг қийин вазиятда у бунга кўнади», - дейди Анчелотти.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар