19.12.2023 18:45
5388
«Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди». «Кальяри» Шомуродовнинг ҳолати бўйича баёнот берди

«Кальяри» клуби жамоа ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг ҳолати ҳақида маълумот берди.

«Бугун, 19 декабр куни клуб футболчиси Элдор Шомуродов оёғида жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Операция Римдаги «Villa Stuard» шифохонасида профессор Аттилио Стануччи ва клубнинг тиббий бўлими бошлиғи Марко Скорку иштирокида амалга оширилди. Операция муваффақиятли ўтди», - дейилади расмий хабарда. 

Сардиния клуби ўзбекистонлик ҳужумчининг қачон сафга қайтиши ҳақида маълумот бермаган. Шомуродовнинг 12 январ куни Қатарда старт оладиган Осиё кубогига бориши масаласи сўроқ остида қолмоқда.

Маълумот учун, Қатардаги Осиё кубоги 12 январ куни старт олади. Ўзбекистон В гуруҳида 13 январ куни Сурияга қарши майдонга тушса, 18 январда Ҳиндистон, 23 январда эса Австралияга қарши майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар