19.12.2023 21:23
707
Теглар
Суперлиганинг 2023 йилдаги энг яхши ҳаками номига даъвогарлар эълон қилинди

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази жорий йилнинг июль ойидан бошлаб Ўзбекистон Суперлигаси ва мамлакат кубогида ишлаган ҳакамлар орасидан ҳар ойнинг энг яхшиларини аниқлаб, уларни тақдирлаб келмоқда. Мана шу овозлар жамланмасидан келиб чиқиб, йилнинг энг яхшиси аниқланади.

Юқоридаги суратда 5 нафар ҳакам келтириб ўтилган. Улар ой давомида намунали ҳакамлик намойиш этиб, ойнинг энг яхшиси бўлган эди. Умумий кўринишда мазкур ҳакамлар мавсумни турлича ҳолатда ўтказди. Бироқ ой давомида йиғиб борилган очколар якунда муҳим роль ўйнайди. Ойлар давомидаги барқарорлик ёки бирор ойни катта муваффақият билан ўтказа олиш энг яхши бўлишда асосий омил бўлиши мумкин.

Маълумот учун, 2023 йилги мавсум давомида Илгиз Танташев (1-давранинг энг яхши ҳаками), Акобирхўжа Шукуруллаев (август), Аҳрол Рисқуллаев (сентябрь), Темурбек Тўхтасинов (октябрь) ҳамда Азиз Асимов (ноябрь) ойнинг энг яхши ҳаками сифатида тан олинган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар