19.12.2023 10:55
1089
Мюллер ва «Бавария» шартномани узайтириш борасида келишувга эришди

Томас Мюллер «Бавария»да ўйнашда давом этади.

Яримҳимоячи ва клуб шартномани 2025 йилгача узайтиришга келишиб олди, деб хабар беради Bild журналисти Кристиан Фалк.

Томонлар фақат шартномани имзолашлари қолди. Битим бу ҳафта расман эълон қилиниши кутилмоқда.

34 ёшли Мюллер — «Бавария» тарбияланувиси ва бутун фаолиятини шу клубда ўтказди. Томас 2008 йилда мюнхенликлар сафида дебют қилган ва жамоадаги 16-мавсумини ўтказмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар