19.12.2023 23:26
2955
Теглар
«МЮ» Санчо, Каземиро, Марсиял ва Варанни Саудия Арабистони клубларига таклиф этди

«МЮ»нинг бир қатор клублари қишки трансфер ойнасида Саудия Арабистони клубларига кўчиб ўтиши мумкин.

Daily Mail хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» спорт директори Жон Мерто яқинда Саудия Арабистонига сафар қилиб, жамоанинг бир неча ўйинчисини араб клубларига тавсия қилган. Жумладан, Жейдон Санчо, Рафаэл Варан, Антони Марсиял ва Каземиро сингари ўйинчилар бўйича араб клублари раҳбарияти билан учрашган.

Қайд этилишича, Мерто Ар-Риёдда трансфер бўйича аниқ таклиф олмаган бўлса-да, айрим клублар билан январда музокара бошлашга келишиб олган.

Аввалроқ, тен Ҳаг Марсиял ва Санчо билан хайрлашишга тайёр экани хабар қилинган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар