19.12.2023 15:02
3701
Теглар
Marca: «Реал» Алаба ўрнига ҳимоячи сотиб олмайди

«Реал» Давид Алаба ўрнига футболчи сотиб олмайди.

Ла Лига 17-тури доирасидаги «Вилярреал»га қарши ўйинда (4:1) австриялик ҳимоячида тиззасининг хочсимон тўқималари узилган. Давид операция қилинади ва мавсумнинг қолган қисмини, шунингдек, Евро-2024ни ҳам ўтказиб юбориши мумкин.

Маrca хабарига кўра, Мадрид клуби раҳбариятининг режалари ўзгармаган — асосий ҳимоячилар Алаба ва Эдер Милитао жароҳат олганига қарамай, «Реал» янги футболчилар билан шартнома имзоламайди.

Агар раҳбарларнинг фикри ўзгармаса, мавсум охиригача «Реал» ҳимояси марказида Антонио Рюдигер ва Начо Фернандес ўйнайди. Шунингдек, Орелиен Тчуамени вақти-вақти билан ушбу позицияда туширилиши мумкин.

Ёзги трансфер ойнасида ҳам марказий ҳимояни мустаҳкамлаш «қаймоқранглилар» учун устувор вазифа эмас. Мадридликлар айни дамда чап қанот ҳимоячисини сотиб олишга эътибор қаратмоқда, асосий нишон — «Бавария»дан Алфонсо Дэвис.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар