19.12.2023 08:06
5905
Ла Лига. «Жирона» «Алавес»ни йирик ҳисобда енгиб 1-ўринга қайтди, Довбикда дубл

Испания чемпионатининг 17-турини якунлаб берган ўйинда «Жирона» ўз майдонида «Алавес» дарвозасига жавобсиз 3та гол урди. Довбик дублга эришган бўлса, Порту ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. 

Каталония клуби очколарини 44тага етказиб, «Реал»ни (42) ортда қолдирган ҳолда 1-ўринга қайтди. «Алавес» 16 очко билан 13-поғонага жойлашган. 

Ла Лига. 17-тур
Жирона — Алавес 3:0

18 декабр, «Монтивилли»
Голлар: Довбик (23, 59 пеналти), Порту (42).
Жирона – Гассанига, Коуто (Мартинес, 79), Блинд, Давид Лопес (Хуанпе, 79), Эрик Гарсия, Гутеррес, Алеиш Гарсия, Мартин (Солис, 73), Порту (Торре, 64), Савио (Фернандес, 64), Довбик.
Алавес – Сивера, Горосабел (Сола, 73), Дуарте, Теналя, Марин, Хави Лопес, Антонио Бланко (Бенавидес, 78), Гевара, Гуриди (Ҳажи, 61), Риоха (Реббаш, 61), Омородион (Кике Гарсия, 73).
Огоҳлантириш: Теналя (39).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар