19.12.2023 11:58
3016
Теглар
Кроос Германия миллий жамоасига қайтиш ҳақида жиддий ўйламоқда

Тони Кроос Германия миллий жамоасидаги фаолиятини давом эттириши мумкин.

«Реал» яримҳимоячиси Бундестим сафига қайтиш ва Евро-2024да ўйнаш ҳақида жиддий ўйламоқда, деб хабар беради Bild журналисти Кристиан Фалк.

Кроос 2021 йилда Европа чемпионатидан сўнг миллий жамоадаги фаолиятини якунлашини эълон қилганди. Германия 2024 йилда қитъа чемпионатига мезбонлик қилади.

Ла Лиганинг бу мавсумида 33 ёшли футболчи 17та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 5та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар