18.12.2023 14:07
1305
«Юниред» етакчиси «Қўқон-1912»га ўтишга яқин

Про лига якунланган мавсумининг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлган Ислом Шарипов «Юниред» клубини тарк этди.

Самарқанд клуби сафида Про лигада 19 ўйинда 6та гол муаллифига айланган 28 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи фаолиятини «Қўқон-1912» жамоасида давом эттириши кутилмоқда. Шарипов 2023 йилги мавсумда узоқ масофалардан киритган голлари билан ёдда қолган эди.

Маълумот учун, Ислом Шарипов 2022 йил Суперлигада «Динамо» шарафини ҳимоя қилган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар