18.12.2023 14:19
8219
Теглар
«Локомотив»да таркиб «тозаланмоқда»: клуб 13 футболчи билан шартномани бекор қилди

«Локомотив» Про лигадан Суперлигага қайтгач, қишки трансфер ойнасида бир йўла 13 футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди.

«Клуб раҳбарияти 13 нафар футболчи билан ҳар икки томоннинг ўзаро розилиги асосида шартномани бекор қилди. 

Якунига етган мавсумда жамоамизнинг Про Лигадан Суперлигага қайтишида катта ёрдам берган ушбу ўйинчиларга раҳмат айтамиз ва уларнинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз», - дейилади клуб хабарида. 

«Темирйўлчилар» Жалолиддин Жумабоев, Ислом Қобилов, Санжар Қодирқулов, Маъруф Жумаев, Самуэл Опекс, Манучеҳр Сафаров, Маҳди Абдураимов, Иван Соловьев, Боян Найденов, Симе Зузул, Зафар Сафоев, Жасурбек Холдоров, Ислом Рашидхонов сингари ўйинчилар билан хайрлашган.

Аввалроқ, «Локомотив» бош мураббийи Денис Коростиченко жамоани тарк этганди. Унинг ўрнига ОКМКда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ишлаб келган сербиялик Александр Стоймирович иш бошлаши кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар