18.12.2023 23:05
1213
Теглар
Кике Флорес «Севиля» бош мураббийига айланди

Кике Флорес «Севиля» клубининг янги бош мураббийига айланди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, томонлар 2025 йилгача шартнома имзолаган.

Флорес «Севиля»нинг жорий мавсумдаги учинчи мураббийига айланди. Андалус жамоаси 8 октябр куни Хосе Луис Мендилибарни истеъфога чиқарган бўлса, 16 декабрда Диего Алонсо билан хайрлашди.

«Севилья» 16-турдан кейин Ла Лигада 13 очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди.

Флореснинг сўнгги иш жойи «Хетафе» бўлиб, клуб 2023 йилнинг апрел ойида мураббийни истеъфога чиқарганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар