18.12.2023 19:41
7264
Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Марокашга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда Марокашга қарши ўртоқлик ўйини ўтказди.

Кейинги йил Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Хосе Венансио Лопес шогирдлари Африканинг икки карра чемпионига қарши паркетга тушди. Учрашувда марокашликлар йирик ҳисобда зафар қучишди – 6:2. 

Қайд этиш жоиз, шу куни жароҳат сабабли аксарият етакчилар миллий жамоамизга ёрдам бера олишмади.

Ушбу жамоалар ўртасидаги навбатдаги учрашув 20 декабр куни ўтказилади.

Футзал. Ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон – Марокаш – 2:6

Голлар: Фазлиддин Ботиров 17, Аброр Аҳмаджонов 38 – Холид Боузид 15, Билал Бакали 18, Софиян Эл Масрур 22, Исмоил Амазар 25, Идрис Ал-Фанни 29, Анас Эл Оян 31.
Ўзбекистон: 1.Равшан Элибоев, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳомжон Ҳамроев, 9.Элбек Тўлқинов, 11.Шаҳрам Фахриддинов.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар