18.12.2023 14:57
568
Теглар
Форсберг «Лейпциг»дан «Нью-Йорк Ред Буллс»га ўтди

«Нью-Йорк Ред Буллс» жамоаси Эмил Форсберг трансферини эълон қилди.

Швециялик яримҳимоячи МЛС клуби билан 2026 йил охиригача шартнома имзолади ва уни бир йилга узайтириш мумкин.

Форсберг визаси ва керакли ҳужжатларни расмийлаштириб бўлгач, жамоага қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли ҳавбек 2015 йилдан буён ўйнаб келаётган «Лейпциг» «Нью-Йорк Ред Буллс» билан бир компанияга тегишли.

Форсберг немис жамоаси сафида барча мусобақаларда 324та ўйинда майдонга тушиб, 71та гол урди ва 68та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар