18.12.2023 15:20
5306
Теглар
«Динамо»нинг дастлабки трансфери маълум бўлди

Янги мавсумдан Суперлигада иштирок этадиган «Динамо» жамоаси ўз таркибини кучайтиришни режалаштирган.

Самарқанд клуби янги мавсумга биринчилардан бўлиб тайёргарликни бошлаб, ўз сафини кучайтирмоқда. Tribuna.uz сайтига маълум бўлишича, Ҳумоюнмирзо Иминов «Динамо»нинг мавсумдаги биринчи трансферига айланган. Якунланган мавсумни «Бухоро»да ўтказган Иминов жамоани тарк этиб, янги мавсумни Самарқанд клубида бошлайди. Томонлар тез орада шартнома имзолаб, футболчи кўҳна шаҳарликлар сафига қўшилади. 

Маълумот учун, 23 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи Суперлига-2023 йилги мавсумида 24 ўйинда 2та гол ва 3та ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар