18.12.2023 22:23
1773
Теглар
Де Брюйне 4 ойлик танаффусдан кейин «Манчестер Сити» машғулотларига қайтди

«Манчестер Сити» клуби етакчиларидан бири Кевин де Брюйне тез орада жамоасига яна ёрдам бериши мумкин.

Белгиялик яримҳимоячи «Манчестер Сити» билан бирга Саудия Арабистонида ўтаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўл олган. Кевин бугун, 18 декабрдан жамоа машғулотларига қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, де Брюйне 4 ойдан буён жароҳатидан тикланаётган эди. У АПЛ 1-тури доирасида «Бернли»га қарши баҳсда жароҳат олиб, август ойида хочсимон пайлари узилгани сабабли жарроҳлик столига ётганди. Ўшанда футболчининг сафга қайтиши тахминан 2024 йил бошида рўй бериши айтилган бўлса-да, у декабр охиригача майдонга тушиши кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар