18.12.2023 12:02
2180
Анчелотти: «Бунгача фаолиятимда бир неча ой ичида 3 футболчим хочсимон пай жароҳати сабаб сафдан чиқмаганди»

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 17-туридан ўрин олган «Вилярреал»га қарши ўйиндан сўнг (4:1) ҳимоячи Давид Алабанинг жароҳати ҳақида гапирди. 

Австриялик футболчилик беллашувда тиззасида оғриқ сезиб, майдонни тарк этди. Тиббий текширувларга кўра, унинг хочсимон тўқималари узилган ва футболчи учун мавсум якунланди. 

«Афсуски, бу содир бўлди, биз жуда хафамиз – яна бир ўйинчи сафдан чиқди. Фаолиятимда ҳеч қачон бир неча ой ичида 3 ўйинчим хочсимон тўқималардан жароҳатланмаганди. («Реал»да Тибо Куртуа ва Эдер Милитао ҳам худди шу сабаб билан ўйнамаяпти).

Жамоа нима ҳам қила олади, худди шу руҳда давом этади. Биз аллақачон кутилганидан кўпроқ нарсага эришдик. Муаммоларга қарамай, жамоа ўзини тутиб турибди.

Алаба ўрнига? Яқин кунларда нима қилиш мумкинлигини кўрамиз», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар