18.12.2023 10:30
2756
«Ғалабага ҳақли эдик» — Артета «Брайтон»га қарши ўйин ва Ҳавертц ҳақида

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета АПЛ 17-туридан ўрин олган «Брайтон»га (2:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ажойиб ўйин. Бошидан охиригача жуда яхши жамоага қарши ўйинимизни кўриш менга завқ бағишлади. Танаффусгача ўйин ҳисобда акс этмади. Биз бу баҳсда ғалаба қозонишга тўлиқ ҳақли эдик.

Бизда биринчи бўлимда 15та зарба бўлди — бу жуда кўп. Аниқлик етишмади. Давом этишимиз керак эди. 

1:0 бўлаётганда хавфли эди. Премер-лига шундай. Буни ҳар бир ўйинда кўрасиз. Бизда тўпни дарвозага йўллаш учун кўплаб вазиятлар бўлди, аммо буни уддалай олмадик. 1:0 ҳисоби етарли эмасди. 

Ҳавертц ишончни оқлаяптими? Голларга келсак, ҳа. Ўйин борасида эса у мавсум бошида қандай бўлса, худди шундай. Кўриб турибсизки, у ўзига ишонган ва ўз ўйинидан завқ олмоқда», — дея «тўпчилар» устозининг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар