18.12.2023 09:25
2566
Теглар
Алаба учун мавсум якунланди. У Евро-2024ни ҳам ўтказиб юбориши мумкин

«Реал» ҳимоячиси Давид Алаба жиддий жароҳат олди.

Мадридликлар аъзоси Ла Лига 17-тури доирасида «Вилярреал»га қарши ўйиннинг (4:1) биринчи бўлимида майдон марказидаги тўқнашувдан сўнг тиззасида ўткир оғриқ сезди ва баҳсни давом эттира олмади. Австриялик футболчи чап оёғида қадам боса олмади — икки нафар  тиббиёт ходими унга майдонни тарк этишга ёрдам беришди.

«Реал» матбуот хизмати хабарига кўра, тиббий кўрикдан сўнг ҳимоячига чап тиззадаги хочсимон тўқима ёрилиши ташхиси қўйилди. Давид яқин орада операция қилинади.

Бу мавсумда «Реал»нинг учинчи ўйинчиси худди шундай жароҳат олди — бунгача дарвозабон Тибо Куртуа ва ҳимоячи Эдер Милитао эди. 

Одатда бундай жароҳатлар учун тикланиш тахминан 6 ой давом этади. Шунинг учун 31 ёшли австриялик бу мавсумда бошқа майдонга тушмайди ва Евро-2024ни ҳам ўтказиб юбориши мумкин.

Алаба бу мавсумда Ла Лигада 14та ўйин ўтказиб, 1та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар