17.12.2023 17:46
1143
Теглар
Таэквондо. Рашитов ва Осипова Олимпиада-2024га йўлланма олди

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WТ) Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион рейтинг очколарини жамғариш даври якунлангани ва у орқали Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган спортчилар номини эълон қилди. 

Қувонарлиси, Ўзбекистон миллий жамоаси аъзолари Улуғбек Рашитов (-68 кг) ва Светлана Осипова (+67 кг) Париж-2024 йўлланмаларига эга бўлишди.

Қайд этиш жоиз, ҳамюртларимиз илк бор рейтинг орқали 2та йўлланмага эга бўлишди. Шунингдек, таэквондочи қизлар ҳам илк маротаба тўғридан-тўғри Олимпиада иштирокчисига айланмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар