17.12.2023 18:23
3299
ПФЛ Суперлига-2023 мавсумининг энг яхши ўйинчиси номига 9 даъвогарни эълон қилди

ПФЛ Суперлиганинг 2023 йилдаги энг яхши ўйинчиси номи учун даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.

«Бир неча кун аввал Суперлигада ҳар ойнинг энг яхшилари қай тартибда ва ким томонидан аниқлаб борилгани кўрсатилганди. Мана шу овозлар жамланмасидан келиб чиқиб, йилнинг энг яхшиси аниқланади. 

Қуйида 8 нафар футболчи келтириб ўтилган. Улар ой давомида керакли очколарни тўплаб келди. Умумий кўринишда мазкур футболчилар мавсумни турлича ҳолатда якунлади. Бироқ ой давомида йиғиб борилган очколар энди муҳим рол ўйнайди. Ойлар давомидаги барқарорлик ёки бирор ойни катта муваффақият билан ўтказа олиш энг яхши бўлишда асосий омил бўлиши мумкин.

Маълумот учун, 2023 йилги мавсум давомида Черан (апрел), Ўрунов (май), Ҳебай (июн), Ўринбоев (август), Убайдуллаев (сентябр), Искандеров (октябр), Нимели (ноябр) кабилар ой футболчиси сифатида тан олинган, Кенжабоев эса бир неча бор ой футболчисига номзодлар орасидан жой олган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар