17.12.2023 10:12
1809
Теглар
Хави «Валенсия» билан ўйиндан кейин: «Ғалабага ҳақли бўлсак-да, икки очко йўқотилди»

«Барселона» бош мураббийи Хави «Валенсия» билан ўйиндан (1:1) кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бугун ғалабага ҳақли эдик. Биз яхши ўйин намойиш этдик ва ғалаба учун бор имкониятни ишга солдик. Ўйинни ўз фойдамизга ҳал этиш учун етарлича имконият яратдик. Шунчаки рақиб жарима майдони ичида самаралироқ бўлиш керак эди. Фикримча, икки очко йўқотилди. 

Агар ниманидир ўзгартиришни истасак, энг аввало вазиятлардан унумли фойдаланишга эътибор қаратиш керак. Ўзимизга нисбатан талабчанроқ бўлишимиз шарт. Шунга қарамай, хотиржамман. Аммо, бу ўйинни ўз фойдамизга ҳал қилишимиз керак эди», - дейди Хави ўйиндан кейин.

Маълумот учун, «Барселона» кетма-кет 3 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. Клуб Ла Лигада 35 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар