17.12.2023 15:35
2689
«Бу мени ташвишлантираётгани йўқ». Тен Ҳаг «Ливерпул»га мағлуб бўлса «МЮ»дан истеъфога чиқиши эҳтимоли ҳақида

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг «Ливерпул» билан ўйиндаги мағлубият унинг истеъфога чиқарилишига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга жавоб қайтарди.

«Бу мени ташвишлантираётгани йўқ. Бор эътиборим жамоам билан бирга ғалаба қозонишга қаратилган. Ўтган мавсум биз тўғри йўлда эдик, бу йил эса ўзимиз истаган стандартларга чиқа олмаяпмиз. Натижалар қониқарли эмаслиги ҳақиқат, айниқса сўнгги ўйинларда омадсизликка юз тутдик», - дейди нидерландиялик мутахассис. 

Аввалроқ, «МЮ» янги раҳбарияти Эрик тен Ҳагни истеъфога чиқириши мумкинлиги, унинг ўрнини эса «Челси» собиқ устози Грэм Поттер эгаллаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, «Ливерпул» – «Манчестер Юнайтед» учрашуви бугун, 17 декабр соат 21:30да бошланади. Клопп шогирдлари турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган бўлса, «МЮ» 10 очколик фарқ билан 7-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар