17.12.2023 17:03
1998
Теглар
«Барса» зарбалар самарадорлиги бўйича топ-5 лигалар ичида 58-ўринда

Каталония клуби «Гранада» ва «Хетафе» билан бир-хил даражада турибди.

«Барселона» бу мавсум самарадорлик бўйича жиддий муаммоларни бошдан кечирмоқда. 

16 декабр ҳолатига кўра, «кўк-анорранглилар» зарбалар самарадорлиги бўйича топ-5 лигадаги 96 жамоа ичида 58-ўринни эгаллаб турибди. 

«Барса» бу мавсум жами 275 зарбадан 31та гол урди. Бу ҳар бир гол учун ўртача 8,87та зарба керак бўлганлигини англатади. 

«Хетафе»га ҳар бир гол учун 9, «Гранада»га эса 8,65та зарба керак бўлди. 

Бу кўрсаткич бўйича энг ёмон натижа «Клермон»да бўлиб, 187 зарбадан атиги 9та гол урган. Француз клубига ҳар бир гол учун 20,78та зарба керак бўлди. 

Маълумот учун, топ-лигаларда самарадорлик бўйича энг яхши натижа «Жирона»га тегишли — ҳар гол учун 5та зарба.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар