16.12.2023 17:09
2194
Теглар
Суарес Месси ва Неймар билан ўйнагани ҳақида: «Ҳеч қандай эгоизм йўқ эди. «Олтин бутса»ни ютишим учун улар менга жарима ва пеналтиларни беришган»

Луис Суарес Лионел Месси ва Неймар билан ўйнаган даврлари (2014-2017) ҳақида гапирди. 

«Одамлар «Учалангиз қандай қилиб бирга ўйнайсизлар?» дейишарди. 

Лекин биз ҳамма ўз ролини бажарса, «Барселона»ни буюк қилишимизни билардик.

Трио муваффақиятга эришмоқчи эди, ҳеч қандай эгоизм йўқ эди. Неймар ёки Месси гол урганида, хурсанд бўлардим. Улар эса менга «Олтин бутса»ни қўлга киритишим учун пеналти ва жарима зарбалари тепишимга рухсат беришган. Бу жуда таъсирли бўлган», — деди каталонияликларнинг собиқ ҳужумчиси Varsky'га берган интервюсида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар