16.12.2023 10:40
1074
«Порту» вингери ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчисига айланди

«Порту» яримҳимоячиси Вендерсон Галено Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 6-турининг энг яхши футболчиси деб топилди. 

Бразилиялик 26 ёшли вингер «Шахтёр»га қарши кечган баҳсда (5:3) 2тадан гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйиб, жамоасининг мухим ғалабасига ҳисса қўшди. 

Галенодан ташқари Хоселу («Реал»), Ди Мария («Бенфика») ва Лино («Атлетико») ҳам ҳафта қаҳрамони бўлишга даъвогар эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар