16.12.2023 12:06
3071
Теглар
Испаниянинг собиқ устози Морено РПЛ аутсайдерига бош мураббий бўлди

«Сочи» Испания миллий жамоасининг собиқ устози Робертo Моренони бош мураббий этиб тайинлади.

Жанубликлар 46 ёшли испаниялик мутахассис билан узоқ муддатли шартнома имзолаганини маълум қилишди. 

Моренонинг сўнгги иш жойи «Гранада» бўлиб, у 2022 йилнинг мартида жамоани тарк этганди. У «Монако»да ва Испания миллий жамоасида (10 ўйинда) ҳам мустақил ишлаган.

Ёрдамчи сифатида эса Луис Энрикега «Барселона Б» (2008-2011), «Рома» (2011-2012), «Селта» (2013-2014), «Барселона» (2014-2017) ва Испания миллий жамоасида (2018-2018) кўмаклашган. 

18-турдан кейин «Сочи» 11 очко жамғариб, РПЛ турнир жадвалида охирги ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар