16.12.2023 13:37
1637
«Интер Майами»нинг Ҳонгконгдаги ўйинига чипталар бир соат ичида сотиб бўлинди. Энг арзон чипта — 113 доллар

«Интер Майами»нинг Ҳонгконгдаги ўйинига чипталар бир соат ичида сотилиб кетди.

МЛС клуби 4 февралда Ҳонгконг биринчи дивизионининг энг яхши футболчиларидан иборат жамоага қарши ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирган.

Беллашув 40 минг мухлисга мўлжалланган Миллий стадионда бўлиб ўтади.

Ўйин чипталари бир соат ичида сотилгани маълум бўлди. Уларнинг нархи 113 доллардан 625 долларгача бўлган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар