16.12.2023 13:49
1965
Теглар
Хави: «1 ой аввал менга «Барса»нинг Фергюсони эканлигимни айтишаётганди»

Хави кетма-кет муваффақиятсизликлардан кейин ҳам «Барселона»ни ҳисобдан чиқармасликка чақирди.

«Бир ой олдин сиз менга «Барселона»нинг Фергюсони эканлигимни айтдингиз. Ҳозир эса мен гўёки боши берк кўчадаман.

Клубга барқарорлик керак. Бизнинг ғалаба лойиҳамиз бор, бу исботланган. Биз — Испаниянинг амалдаги чемпиони ва Суперкубок соҳибимиз. Футболнинг хотираси қисқа эканлигини биламиз.

Лойиҳа қурилаётганда йўлда чуқурлар ҳам бўлади. Аммо биринчи зарбадан кейиноқ чуқур тушкунликка тушиб қолсак, лойиҳа олдинга силжимайди.

«Валенсия» билан дуранг қилсак ёки ютқазсак ҳам, йўлимизда давом этамиз. Қайтараман: барқарорлик керак. Мессидан кейинги даврда бунга эришиш жуда қийин», — дея каталонияликлар устозининг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар