16.12.2023 12:09
3228
Арда Гюлернинг «Реал»даги дебюти 2023 йилда бўлмайди

Арда Гюлер катта эҳтимол билан 2023 йилда майдонга қайтмайди.

АS нашри хабарига кўра, «Реал» яримҳимоячиси 17 декабр куни «Вилярреал», 21 декабрда «Алавес»га қарши майдонга тушиши даргумон. Мадрид клуби туркиялик футболчининг тикланишини тезлаштирмоқчи эмас ва унга 2024 йил бошигача вақт бериш керак, деб ҳисобламоқда.

18 ёшли ҳавбек ёзда «Фенербаҳче»дан ўтганидан бери турли жароҳатлар сабаб ҳали «Реал»да ўйнамади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар