15.12.2023 22:12
13419
Теглар
Умарбек Эшмуродов «Насаф» билан хайрлашди

«Насаф» клуби Суперлига-2023 мавсумидан кейин яна бир ўйинчиси билан хайрлашганини эълон қилди.

Жамоа сардори Умарбек Эшмуродов Қарши клубидаги уч йиллик фаолиятидан кейин жамоа билан хайрлашган.

«Сўнгги йилларда жамоамиз сардори бўлган тажрибали ҳимоячи Умарбек Эшмуродов билан клуб ўртасидаги ҳамкорлик ўз ниҳоясига етди.

2016 йил клубимиз аъзосига айланган Умарбек жамоамизга кўплаб совринларни қўлга киритишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Футболчи клубимиз аъзолари билан дўстона хайрлашди. Биз ҳам жамоамизнинг кўп сонли мухлислари номидан Умарбекнинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз», - дейилади клуб хабарида.

31 ёшли марказий ҳимоячи дастлаб 2017 йил «Шўртан»дан «Насаф»га ўтиб, уч йил жамоани ҳимоя қилган ва 2020 йилда «Пахтакор»га ўтганди. Ўша йилнинг иккинчи даврасида яна Қарши клуби сафига қайтганди.

Маълумот учун, Умарбек жорий мавсум «Насаф» сафида Суперлигада 22 ўйинда, ОЧЛда эса 5та ўйинда майдонга тушди.

Аввалроқ, Қарши клуби Андрес Чавес ва Лима Круз сингари легионерлар билан хайрлашганди. Умарбек Эшмуродовга Малайзия клубларидан таклиф борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Хусусан, «Селенгор» жамоаси қизиқиш билдирган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар