15.12.2023 20:51
3217
Теглар
Клопп: «МЮ»да аҳвол яхши эмаслиги ҳақидаги сарлавҳалар ёқмайди. 7:0 ҳисоби ҳаётда фақат бир марта бўлади»

Юрген Клопп «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйин олдидан рақиб жамоа ҳақида фикрини билдирди.

«Ливерпул» устози ўтган мавсумдаги 7:0 ҳисобли ғалабадан кейин бу ўйиндан нима кутаётгани ҳақида гапирди.

«Ўйиндан олдин «Манчестер Юнайтед»нинг аҳволи яхши эмаслиги ҳақидаги сарлавҳалар менга ёқмаяпти. Чунки айнан шу ўйинда улар бор кучи билан ҳаракат қилиши мумкин.

«Ман Юнайтед»даги муаммолар айнан нимада эканини билмайман, чунки уларни етарлича кузатганим йўқ.

Аммо биламанки, Эрик тен Ҳаг сўнгги ойда АПЛда энг яхши мураббий деб топилди. Чунки «МЮ» ўтган ойда жуда яхши спорт формасида эди. Шундай экан, уларда қандай муаммо бўлиши мумкин? Буни тушуна олмаяпман.

7:0 ҳисоби – ғалати натижа, бу ҳаётда фақат бир марта рўй беради. Биз азалий рақибга қарши ўйин, шундай экан ўзига хос рақиб жамоага қарши ажойиб ўйин кутяпман», - деди Юрген Клопп.

Маълумот учун, «Ливерпул» - «МЮ» ўйини якшанба куни соат 21:30да бошланади. Клопп шогирдлари турнир пешқадами бўлса, «МЮ» орадаги 10 очколик фарқ билан 6-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар