15.12.2023 15:17
18771
Теглар
ФИФА «Ростов»нинг Шомуродов трансфери бўйича «Рома»га даъвосини қаноатлантирди

«Ростов» клуби Элдор Шомуродов трансфери бўйича «Рома»дан ололмаган бирдамлик тўловини ФИФА орқали ундирганини маълум қилди.

«Ростов» клуби жорий йилнинг сентябр ойида жамоа собиқ ўйинчиси Элдор Шомуродовнинг трансфери бўйича «Рома»дан бирдамлик тўловини ололмаётгани даъвоси билан ФИФАга мурожаат қилган эди.

«Ростов» клуби Шомуродовнинг «Женоа»дан «Рома»га трансфер қилинишидан бирдамлик тўловларини олмаганди. ФИФА клуб шикоятини кўриб чиқди ва ариза тўлиқ шаклда қаноатлантирилди», - дейилади Россия клуби хабарида.

Маълумот учун, ФИФА регламентига биноан футболчининг трансферидан унинг аввалги жамоаларига ҳам бирдамлик тўлови тўланиши белгиланган. Элдор Шомуродов 2020 йилда «Ростов» клубидан 9 миллион евро эвазига «Женоа»га трансфер қилинган эди. 2021 йилда эса 17,5 миллион евро эвазига Генуя клубидан «Рома»га трансфер қилинганди. Шомуродов ҳозирда бир йиллик ижара асосида «Каляри» шарафини ҳимоя қилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар